ҚР Президенти Стэнфорд университетининг профессори билан учрашди
Давлат раҳбари халқаро алоқалар соҳасидаги таниқли америкалик эксперт ва Стэнфорд университетининг профессори Фрэнсис Фукуяма билан видеоконференция ўтказди.
Томонлар жаҳон ривожланишнинг замонавий тенденциялари ва коронавирусдан кейинги даврида геосиёсий тартибни модернизация қилиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, COVID-19 пандемиясидан орттирилган тажрибани инобатга олган ҳолда, жаҳон иқтисодиётининг технологик тартибини ўзгартириш ва халқаро муносабатлардаги ўзгаришларни реализация қилишнинг асосий омиллари муҳокама қилинди.
Президент америкалик олимга Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакат ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишлари, шу жумладан Марказий Осиё минтақасидаги позицияси ҳақида маълумот берди. Суҳбат якунида Қасим-Жомарт Тоқаев эпидемиологик вазият яхшиланганидан сўнг Фрэнсис Фукуямани Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди. Ўз навбатида, профессор Давлат раҳбарига учрашув учун миннатдорлик билдирди ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича янада муваффақиятли ҳамкорлик қилишига ишонч билдирди.
***
Фрэнсис Фукуяма - Сиёсатшуносликнинг фахрий профессори, Мосбахер институти Демократия, тараққиёт ва қонун устуворлиги марказининг директори, Стэнфорд университетининг Ф. Спольи номидаги Халқаро тадқиқотлар институтининг катта илмий ходими. Дунё бўйлаб етакчи нашрларда чоп этилган бир қатор фундаментал тадқиқот ишлари ва илмий мақолалар муаллифи. Шу билан бирга, нуфузли Foreign Policy журнали уни бир неча бор дунёнинг энг яхши мутафаккирлари рўйхатига киритган.