ҚР Президенти шахмат бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиларини табриклади

ALMATY. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати иштирокчиларини табриклади, дея хабар беради Kazinform.
None

БОРТ №1 Telegram-канали хабарига кўра, ушбу муҳим тадбирда иштирок этиш учун дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан энг яхши спортчилар йиғилган.

«

Қозоғистонда ушбу турнирни ўтказишга ёрдам бергани учун Халқаро шахмат федерацияси раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Бундай нуфузли мусобақалар мамлакатимизда шахматнинг оммавийлигини оширишга янги суръат бағишлаши шубҳасиз. Бугун қозоғистонлик шахматчилар болалар ва катталар ўртасидаги Осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори натижаларни кўрсатмоқда. Уларнинг ютуқлари навқирон авлодни интеллектуал спорт билан шуғулланишга, ўз олдига улкан мақсадлар қўйишга ва уларга эришишга ундайди. Биз Қозоғистонда шахматни тизимли равишда ривожлантиришни давом эттирамиз ва Халқаро шахмат федерацияси билан ҳамкорликда муваффақиятли ишлашга тайёрмиз. Бу инсон салоҳиятини юксалтириш, интеллектуал миллатни шакллантириш бўйича бизнинг стратегик вазифамизга тўлиқ мос келади. Турнир иштирокчиларига мусобақадан унутилмас таассурот олиб, ёрқин ғалабаларни қўлга киритишларини тилайман

», - дейилади Президент табрик мактубида.

Сўнгги хабарлар