ҚР Президенти саккизинчи сайланган Парламентнинг иккинчи сессиясини очиқ деб эълон қилди
«Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 59-моддасига мувофиқ, 8-чақириқ Парламентининг иккинчи сессиясини очиқ деб эълон қиламан», – деди Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент палаталарининг қўшма мажлисида.
Мажлисда Парламент ва Сенат депутатлари, ҳукумат аъзолари, марказий давлат органлари раҳбарлари, Миллий қурултой, Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия, Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзолари, жамият ва касаба уюшмалари вакиллари иштирок этяпти.
Хусусан, ҳозир Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасини эълон қилмоқда.
Қўшма мажлисда 98 депутатдан 97 нафари Парламент, 50 нафар Сенат депутатидан 50 нафари иштирок этди.
Нутқнинг жонли эфири соат 11:00 дан бошлаб республика телеканаллари, шунингдек, www.акорда.кз расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги Ақорда аккаунтлари орқали намойиш этилади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов