ҚР Президенти Россиядаги қозоғистонлик аскарлар ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди

Давлат раҳбари 100 ва 101-мустақил пиёда бригадалари таркибида жанг қилган қозоғистонлик аскарларга бағишланган ёдгорлик мажмуасига гул қўйиб, фахрийлар руҳига таъзим қилди.
Ёдгорлик узунлиги 27 метр, баландлиги 4 метр бўлган гранит девордан иборат. Унда «100 ва 101-мустақил пиёдалар бригадалари аскарлари абадий хотирада қолади. Сиздан Қозоғистон халқи чексиз миннатдор» деб ёзилган.
Ёдгорликнинг ўнг томонига Қозоғистон харитаси туширилган панел ўрнатилган. У ерда 1941 йилда иккита бригада тузилган Алмати ва Ақтўбе шаҳарлари, шунингдек, Қозоғистон пойтахти – Астана белгилаб қўйилган. Шунингдек, Қозоғистондан ушбу бригадалар сафига чақирилган 9312 нафар аскарнинг исм-шарифлари ҳам ёзилган. Бундан ташқари, Давлат раҳбари қирғиз аскарлари хотирасига бағишланган ёдгорлик пойига гул қўйди ва ҳалок бўлган аскарларни бир дақиқалик сукут билан ёдга олди.