ҚР Президенти Роман Скляр ва Алтай Кўлгиновни қабул қилди
Қасим-Жомарт Тоқаевга пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланиши ҳақида маълумот берилди.
Президентга ижтимоий соҳа объектлари қурилиши, газ таъминоти, капитал қурилишни якунлаш ва сармоя жалб этиш юзасидан ахборот берилди.
Давлатимиз раҳбари ижтимоий соҳа обектларини қуриш ҳажмини ошириш, эскирган уй-жойларни қайта тиклаш, янги массивларни ўзлаштириш зарурлигини таъкидлади. Иш ўринлари ташкил этиш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласи устувор вазифалардан бири сифатида қайд этилди.
Жорий йилда 10 мингта ижтимоий квартира қурилади. Охирги уч йилда бу кўрсаткич 3 баробардан зиёд ошди. Жорий йилда яна 40 та турар-жой мажмуаси қурилиши якунланиб, камида 16 та мактаб қурилади.
Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаевга шаҳарда эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ва эмлаш ҳақида сўзлаб берилди.
Президент пойтахтни янада ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берди.