ҚР Президенти Париж Олимпиадасига тайёргарликни кучайтириш бўйича топшириқлар берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон маданият ва спорт вазири Даурен Абаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None
None

Учрашувда Президентга маданият, спорт, туризм, архивлар ва нашриётларнинг бугунги аҳволи ҳақида маълумот берилди.

Президентга вазирлик тасарруфидаги ташкилотларга амалий ташриф ҳақида маълумот берилди. Ташриф якунлари бўйича кун тартибидаги масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Даурен Абаев Қасим-Жомарт Тоқаевнинг спорт секциялари ва ижодий тўгаракларини аҳоли жон бошига молиялаштириш, оммавий спортни жадал ривожлантириш бўйича кўрсатмаларини амалга ошириш вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, жорий йилда вазирлик маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда Қозоғистон Республикаси давлат рамзларининг 30 йиллиги нишонланишини таъминлаши керак.

Президент миллий спорт захирасини йирик халқаро мусобақаларга, жумладан, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёрлашни кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, ёшлар учун миллий маданиятнинг рақобатбардошлиги ва жозибадорлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Президент мамлакатимизда ва хорижда карантин чекловлари юмшатилгани муносабати билан туризм соҳасини ривожлантиришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш муҳим, деб ҳисоблайди.

Сўнгги хабарлар