ҚР Президенти Миср Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Миср муносабатлари чуқур илдизларга эга бўлишига қарамай, жорий йилда икки давлат ўртасида замонавий дипломатик муносабатлар ўрнатилганига атиги 30 йил тўлишини таъкидлади. Бу даврда икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларида қатор ютуқларга эришилди. Бироқ бугунги кунда икки давлат ўртасидаги муносабатлар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаётганини таъкидлаган Қозоғистон Президенти Миср томонини савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди.
Президент, шунингдек, январ воқеалари юзасидан хавотир билдиргани учун Абдул Фаттоҳ ас-Сиси ва Миср халқига миннатдорлик билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги вазият барқарорлашгани ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг янги стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилганини таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистон халқи келажакка умид билан қарайди.
Суҳбат якунида Давлат раҳбари Миср Президентини ўзига қулай вақтда Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.