14:29, 27 Сентябрь 2022 | GMT +5
ҚР Президенти: Менинг энг катта мақсадим – ёшларга йўл бериш
TÚRKİSTAN. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Туркистон вилояти экологлари билан биргаликда Ботаника боғида тол экиш тадбирида иштирок этди, деб хабар беради Кazinform БОРТ№1 Теlegram-каналига таяниб.

Тадбир сўнгида Президент ёшларга мурожаат қилиб, Ватанни севишни ҳалол меҳнатдан бошлаш кераклигини таъкидлади.
– Ватанга муҳаббат ана шундай ҳалол меҳнатдан, фойдали ишдан бошланади. Юртимизнинг ҳар бир фуқароси меҳнаткаш бўлиши керак. Мен барчангизни қўллаб-қувватлайман ва фахрланаман. Ёш авлод – умидимиз, юртимиз келажаги. Биз фахрий сифатида ҳокимиятда абадий қолмаймиз. Менинг энг катта мақсадим – ёшларга йўл бериш», - деди Президент Туркистон ёшларига.