16:09, 24 Февраль 2022 | GMT +5
ҚР Президенти матбуот котиби бугун Россия ва Украинадаги вазият ҳақида суҳбат беради
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали бугун соат 20:30да «Qazaqstan» миллий телеканалига Россия ва Украинадаги вазият юзасидан махсус суҳбат беради, деб хабар беради Kazinform.

«Бугун Россия Президенти Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Ҳозирда икки давлат ўртасида ҳарбий тўқнашувлар давом этмоқда.
Берик Уали ушбу масаладаги Қозоғистон позицияси, шунингдек, Январ воқеалари ҳақидаги саволларга жавоб беради», - дейилади телеканалнинг Facebook саҳифасида.