ҚР Президенти: Марказий Осиёда отилган ҳар бир ўқнинг овози бутун минтақада акс садо беряпти

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон МО давлатлари билан чегараларни делимитация қилиш бўйича тажриба алмашишга тайёр. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё мамлакатларига чегарани аниқлаш усулларини ишлаб чиқадиган эксперт платформасини яратишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Kazinform.
None
None
«Биз, давлатлар раҳбарлари, минтақада ҳамон мавжуд бўлган беқарорлик омилларини бартараф этиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак. Давлатлар чегарасидан отилган ҳар бир ўқ овози нафақат ўша ерда, балки бутун минтақада акс садо беряпти. Бугунги инқирозли вазиятда давлатларимиз қарама-қаршиликларни бартараф этишнинг маданиятли ва масъулиятли моделини намойиш эта билиши керак. Биз ўз тажрибамиздан биламизки, чегарани расмийлаштиришнинг ҳуқуқий жараёни жуда мураккабдир. Низоларни фақат яхши қўшничилик ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига риоя қилган ҳолда, тинч йўл билангина ҳал қилиш мумкин. Бошқа муқобил йўли йўқ»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида.

Давлат раҳбарининг фикрича, муаммоларни кечиктириш ва яшириш кескинликка олиб келиши мумкин.

«Охир оқибат, бу Марказий Осиёда ҳамкорликни ривожлантиришга сарфланган барча саъй-ҳаракатларни бекор қилиши мумкин. Қозоғистон постсовет ҳудудида ўз чегараларини тўлиқ делимитация қилган ягона давлат сифатида, бу каби муаммоларнинг ўзаро мақбул ечимини излашда ёрдам беришга тайёр. Хусусан, чегарани делимитация қилиш бўйича ўзаро мақбул ёндашувларни ишлаб чиқадиган эксперт платформасини яратишни тавсия этамиз.

Бу ишга тажрибали ҳуқуқшунослар, картографлар, чегарачилар ва бошқа мутахассислар жалб этилиши керак.

Уни мувофиқлаштиришни Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ўз зиммасига олиши мумкин», — деди президент.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар