ҚР Президенти Қозоғистон Қуролли кучлари Бош штабининг фавқулодда йиғилишини ўтказди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий қўмондони Қасим-Жомарт Тоқаев «Батил тойтарис – 2023» ўқув-машғулот йиғини ўтказиладиган жойга етиб келганидан сўнг Бош штабнинг бошқарув пунктига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Бош штаб бошлиғи, генерал-лейтенант Марат Қусайинов умумий вазият ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг видеоалоқа режимида мамлакат мудофаа салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар тўғрисида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр маъруза қилди.

photo

Ҳарбий қисмлар бош қўмондонлари ва «Жанубий» минтақавий қўмондонлиги қўшинлари қўмондони, шунингдек, Абай вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи ва Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи уларга ишониб топширилган ҳудудда тайинланган вазифаларнинг бажарилиши ҳақида ҳисобот берди.

Учрашувда Президент армияни юқори технологияли қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у маҳаллий мудофаа саноати комплексини мустаҳкамлаш муҳимлигига эътибор қаратди.

Сўнгги хабарлар
telegram