ҚР Президенти Қозоғистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
«Азиз ватандошлар!
Сизларни Қурбон Ҳайит байрами билан чин қалбимдан табриклайман!
Бу кўплаб таълимотларга эга бўлган исломнинг диний анъанасидир. Қурбон ҳайити инсонларни меҳрибон, ҳалол, меҳр-оқибатли бўлишга, бутун инсониятга ҳурмат билан қарашга чорлайди. Бу қадриятлар миллатнинг маънавий юксалишига, жамиятда масъулият ва адолат тамойилларини қарор топтиришга хизмат қилади.
Ҳайит кунларида мусулмонлар бир-бирларини табриклаб, яқинларига омонлик ва фаровонлик тилайди, муҳтожларга чин дилдан ёрдам беради. Буларнинг барчаси одамларни яқинлаштиради, юртда миллий бирдамлик, тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлайди.
Эзгулик, иймон-еътиқод, саховатлилик халқимизга хос фазилатлардир. Улуғ айёмни нишонлаш халқимиз табиатига жуда яқин. Шу боис бу байрам миллий анъаналаримиз билан чамбарчас боғланган.
Барча ибодатларингиз қабул бўлсин! Ҳайитдан ҳайитгача эсон-омон етиб олайлик!«– дейилади Президент табригида.