ҚР Президенти Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбариятини қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти билан видеоселектор йиғилиши ўтказди ва янги тайинланган раис Асхат Жумағалини таништирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев агентликнинг собиқ раиси Олжас Бектеновга фаолияти учун миннатдорлик билдириб, янги лавозимида муваффақиятлар тилади.

Давлат раҳбари агентликнинг янги раҳбарияти ва ходимлари олдига келгуси давр учун қатор вазифаларни белгилаб берди.

Президентнинг фикрича, 2022-2026 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш концепциясида белгиланган чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилиши керак.

Олий мансабдор шахслар ўртасида, айниқса, халқ фаровонлигига бевосита дахлдор бўлган соҳаларда коррупцияни аниқлаш ва уларга чек қўйишга жиддий ёндашишни давом эттириш муҳим аҳамиятга эга.

Президент коррупцияга туртки берувчи тизимли сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш муҳимлигини таъкидлади. Унга кўра, ахборот-тушунтириш ишлари тегишли даражада олиб борилиши керак.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, тергов натижасида агентлик 108 миллиард тенге миқдоридаги зарарни қоплашга муваффақ бўлган. Бу ижобий натижа.

«Коррупциянинг барча кўринишларига қарши муросасиз курашиш мамлакатимизни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишидир. 2019 йил июнь ойида ташкил этилганидан буён ушбу орган кўплаб ишларни амалга оширди. Уларнинг илк натижаларини кўряпмиз», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

photo

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram