ҚР Президенти қирғиз халқига ҳамдардлик телеграммаси йўллади

None
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга ҳамдардлик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Кazinform.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон-Тожикистон чегарасида кўплаб ҳарбийлар ва тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган фожиали воқеа муносабати билан Садир Жапаров ва қирғиз халқига бутун Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан ҳамдардлик билдирди.

«Кучли дўстона ва аҳил қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиш бизнинг умумий ва муҳим вазифамиз, шунингдек, минтақа барқарорлиги ва хавфсизлиги, тинч-осойишта ҳаёт қуриш йўлидаги Марказий Осиёдаги барча қардош халқларнинг туб манфаатларидир. Қозоғистон ҳар қандай мунозарали масалани фақат тинч йўл билан, сиёсий ва дипломатик усуллар билан ҳал этиш тарафдори», — дейилади телеграммада.

Қозоғистон Президенти қирғиз халқига мустаҳкам руҳ, тинчлик ва фаровонлик тилади.

Сўнгги хабарлар