14:44, 13 Сентябрь 2022 | GMT +5
ҚР Президенти Кавказ мусулмонлари идораси раиси билан конфессиялараро мулоқот масаласини муҳокама қилди
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхул-ислом Оллашукур Пошозодани қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform Ақордага таяниб хабар беради.

Учрашувда конфессиялараро мулоқот халқаро ҳамжамиятни бирлаштириш йўлларини биргаликда излашда муҳим восита экани таъкидланди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Жаҳон динлари етакчилари съезди якунлари глобал таҳдидларга биргаликда қарши туришга хизмат қилишига, халқаро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Давлат раҳбари, шунингдек, қардош Қозоғистон ва Озарбайжон халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
Кавказ мусулмонлари идораси раиси Қасим-Жомарт Тоқаевнинг яқинда Бокуга қилган ташрифи натижаларига ижобий баҳо берди. Бундан ташқари, у Қозоғистон динлар ва этник элатлар ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга катта ҳисса қўшганини таъкидлади.
Фото: aqorda.kz