ҚР Президенти қатор давлатларнинг элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
“Ақорда” қароргоҳида тўртта давлатнинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчилари, шунингдек, Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Европа Иттифоқи делегацияси раҳбарининг ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарига Франция элчиси Сильван Гиоге, Европа Иттифоқи элчиси Алешка Симкич, Финляндия элчиси Янне Хейсканен, Канада элчиси Кристофер Дагган, Бразилия элчиси Марсель Фортуна Биато ишонч ёрлиқларини топширди.
Элчилар билан учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон тинч дипломатия тамойилига содиқ бўлган ва халқаро майдонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга салмоқли ҳисса қўша оладиган давлат эканини таъкидлади.
Давлат раҳбари мамлакат БМТ билан глобал ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича яқин ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилганини тасдиқлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев элчиларни Қозоғистондаги дипломатик миссиясининг расмий бошланиши билан табриклади ва уларнинг давлат раҳбарларига эзгу тилакларини йўллади.