10:38, 30 Сентябрь 2021 | GMT +6
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Президенти Владимир Путин ХVII Минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этишади
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Россия Президентлари ХVII минтақалараро ҳамкорлик форумида онлайн форматда иштирок этишади, деб хабар беради Президент матбуот котиби Берик Уали Facebookдаги саҳифасида.
«Бугун Кокшетау шаҳрида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Президенти Владимир Путин иштирокида икки мамлакат ўртасидаги XVII минтақалараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади.
Форум Нур-Султан вақти билан 13:00 да «Хабар 24» телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.