ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Конституция куни билан табриклади

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Конституция куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform.

«Азиз ватандошлар!

Сизларни Конституция куни билан табриклайман!

Конституция давлатчилигимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиб, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий тузилишини, унинг ўзгармас қадриятларини, ривожланишнинг стратегик йўналишларини белгилаб берувчи бош ҳужжатдир.

Умумхалқ референдуми орқали янгиланган Конституциямиз чинакам миллий бирдамлик рамзига айланди. Шунингдек, асосий қонунимиз мамлакатимиз сиёсий тизимини демократлаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ўзгаришларнинг мустаҳкам пойдевори сифатида қаралмоқда. Конституциявий суднинг ташкил этилиши ана шундай институционал ислоҳотлардан биридир. Бу тузилма фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доимо ҳимоя қилинишини кафолатлайдиган Конституциямизнинг ролини янада оширди.

Ҳаммага йўл очадиган адолатли Қозоғистонни барпо этиш учун Конституция тамойилларига нафақат қатъий риоя қилиш зарур. «Ҳалол фуқаро» деган номга муносиб бўлган ҳар бир инсон Конституциямизнинг юксак ғояларини қўллаб-қувватлаб, уни ўзининг ҳаётий позициясига айлантиришига қатъий ишонаман.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман!«– дейилади Президент табригида.

Сўнгги хабарлар
telegram