09:20, 23 Июнь 2023 | GMT +5
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини касб байрами билан табриклади
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitterдаги саҳифасида Давлат хизматчилари куни ва Полиция куни муносабати билан табрик йўллади, дея хабар беради Kazinform.
«Давлат хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини касб байрамлари билан табриклайман! Адолатли Қозоғистонни барпо этишда ҳар бир ходимнинг ватанпарвар, садоқатли, ўз ишига масъулият билан ёндашиши жуда муҳим. Ватанга хизмат қилишнинг ажойиб намунасини кўрсатасиз, деб ишонаман», – деб ёзади Президент.