10:17, 15 Август 2023 | GMT +5
ҚР Президенти Ҳиндистон Бош вазирини Мустақиллик куни билан табриклади
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Ҳиндистон Мустақиллиги куни муносабати билан табрик йўллади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистон Мустақиллиги куни муносабати билан Бош вазир Нарендра Модига табрик телеграммаси йўллаб, энг эзгу тилакларини билдирди.
Президент Қозоғистон ва Ҳиндистонни узоқ йиллик стратегик шериклик муносабатлари боғлаб туришини таъкидлаб, ҳар икки давлат манфаати йўлида кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятида эканини таъкидлади.