ҚР Президенти Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини 40 миллиард долларгача оширишни таклиф қилди

ХIAN. Кazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой билан ўзаро савдо ҳажмини 40 миллиард долларга оширишни таклиф қилди, деб хабар беради Кazinform.
None

«Бугунги кунда Хитой Қозоғистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 йил ичида рекорд даражага етди ва 31 миллиард доллардан ошди. Бу суръат билан яқин келажакда товар айланмасини 35 миллиард долларга етказиш мақсадига эришамиз, деб ўйлайман. Шунинг учун мен 2030 йилгача 40 миллиард долларга оширишни таклиф қиламан. Бу мақсадга эришиш учун ўзаро савдо номенклатурасини кенгайтиришимиз мумкин эди», - деди Қ.Тоқаев.

Аввал хабар берганимиздек, бугун Пекинда Қозоғистон ва Хитой раҳбарлари музокара ўтказди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаев Хитойга давлат ташрифи билан борди.


Сўнгги хабарлар