ҚР Президенти Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари раислигида Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Учрашувда мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Хавфсизлик Кенгаши Раиси қатор масъул давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботини тинглади.

photo

Хавфсизлик Кенгашида Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари ва бошқа қўшинлари, ҳарбий техника ва мудофаа саноати комплексини 2030 йилгача ривожлантириш концепсияси лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мудофаа саноатининг алоҳида масалалари, давлат мудофааси соҳасидаги буюртмалар, қурол-яроғ ва ҳарбий техника муомаласи, мудофаа иншоотлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

photo

Йиғилиш якунларига кўра, Президент давлатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада ривожлантириш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.

photo

photo

Сўнгги хабарлар