ҚР Президенти Ғалаба парадида иштирок этиб, Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйди

MOSKVA. Kazinform - Москвада иш сафари билан ташриф буюрган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қизил майдонда Ғалаба парадида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform.

ҚР Президенти Ғалаба парадида иштирок этиб, Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйди

Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Москвадаги Қизил майдонда ўтказилган ҳарбий парадда иштирок этди ва Номаълум аскар қабрига гулчамбар қўйди», - деб ёзди Берик Уали.