11:20, 01 Сентябрь 2022 | GMT +5
ҚР Президенти: «Фуқаро – бизнес – давлат» муносабатларини тубдан ўзгартирамиз
NUR-SULTAN. Кazinform - Конституциявий ислоҳот янги, адолатли Қозоғистонни яратиш йўлидаги жуда муҳим қадам бўлди. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатида айтиб ўтди, деб хабар беради Кazinform.
«Бу йил биз янги босқичга ўтдик. Халқимиз умумхалқ референдумида сиёсий модернизация йўналишини қўллаб-қувватлади. Конституциявий ислоҳот Янги, адолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлидаги жуда муҳим қадам бўлди. Мамлакатимиздаги сиёсий тикланиш энди иқтисодий ўзгаришлар билан кечиши керак. «Фуқаро – бизнес – давлат» муносабатларини тубдан ўзгартирамиз. Давлат, энг аввало, ҳаммага тенг имкониятлар яратади, адолатни ўрнатади. Бу жамият манфаати йўлида юқори даражадаги хизмат кўрсатишни кафолатлайди»
, – деди Давлат раҳбари.
Қозоғистон Республикаси Президентининг сўзларига кўра, ижтимоий заиф тоифадаги фуқароларга ёрдам кўрсатилади.
«Биз имконияти чекланганларга ҳам ёрдам берамиз. Президент ҳузуридаги Омбудсман тайинланади. Давлат иқтисодий эркинликни қўллаб-қувватлайди. Аҳолини бозордаги беқарорлик таъсиридан ҳимоя қилади. Бу кичик ва ўрта бизнесни имкон қадар ривожлантиради»
, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.