ҚР Президенти Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди
Учрашувда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг муҳим ҳамкорларидан бири бўлмиш Европа Иттифоқи билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаб, икки томонлама стратегик ҳамкорликка янги суръат беришга тайёрлигини билдирди.
Қозоғистон Президенти яқинда ўтказилган конституциявий референдум ва Янги, Адолатли Қозоғистонни яратиш билан боғлиқ ислоҳотлар ҳақида гапирди.
Ўз навбатида Тери Хакала Президентни референдумнинг муваффақиятли ўтгани билан табриклади ва Европа Иттифоқи Брюсселнинг Марказий Осиё минтақасидаги етакчи ҳамкори Қозоғистон билан узоқ муддатли ҳамкорлик ва интеграцияни давом эттиришга қатъий қарор қилганига ойдинлик киритди.
Шу билан бирга, у Европа Иттифоқи Давлат раҳбарининг ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлашини, Қозоғистоннинг кўп векторли ва мувозанатли ташқи сиёсатини юксак қадрлашини билдирди.
Европа Иттифоқи Қозоғистон билан транспорт-логистика алоқаларини мустаҳкамлашга катта қизиқиш билдирган.
Бундан ташқари, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.