ҚР Президенти Экология вазирини қабул қилди

None
Фото: akorda.kz
ASTANА. Каzinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нисанбаевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Учрашувда Қ.Тоқаев янги экология қонунчилигини ҳаётга татбиқ этиш ва табиий ресурсларни асраб-авайлаш билан боғлиқ бир қатор топшириқлар берди.

Президент йирик корхоналарнинг атмосферага ҳавога чиқарилишини камайтириш бўйича режани амалга ошириш, шунингдек, ушбу объектларда атмосферага чиқинди газлар миқдорини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берди.

Давлат раҳбари вазирлик тасарруфидаги идоравий ташкилотларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва миллий боғларда ўрмон ёнғинларини барвақт аниқлаш тизимини жорий этиш, шунингдек, ўрмон хўжалиги ходимларининг малакасини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев дарахт экиш бўйича кенг кўламли дастурни амалга ошириш ва тартибсиз ташкил этилган чиқинди полигонлари муаммосини ҳал этишнинг комплекс йўлларини ишлаб чиқиш муҳимлигига эътибор қаратди.


Сўнгги хабарлар
telegram