19:30, 13 Июнь 2020 | GMT +6
ҚР Президенти эҳтиёткорлик ва карантин талабларига риоя қилишга чақирди
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев карантин талабларига риоя қилиш лозимлигини яна бир бор эслатди, дея хабар беради Kazinform.
«Таниқли жамоат арбоби, қозоқ миллий санъатининг фахрийси Бекболат Тлеуханни тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Мен барча фуқароларни касалликдан эҳтиёт бўлишга ва карантин талабларига эътибор беришга чақираман», - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter саҳифасида.