20:03, 19 Сентябрь 2022 | GMT +6
ҚР Президенти дунёнинг энг йирик банки Goldman Sachs вакили билан учрашди
NEW YORK. Kazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Американинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашуви дунёдаги энг йирик инвестиция банкларидан бири Goldman Sachsнинг нефт ва хомашё савдоси бўйича глобал бошқарувчи директори Эд Эмерсон билан бошланди, дея хабар бермоқда Kazinform БОРТ №1 Telegram каналига таяниб.
Суҳбат чоғида Қозоғистонда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Айни пайтда мазкур банк «Астана» халқаро молия маркази билан муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйган.
Шунингдек, энергетика саноатини ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Фото: t.me/bort_01