ҚР Президенти Димашга тази кучугини совға қилди
Қасим-Жомарт Тоқаев хонанда Димаш Қудайбергенга тази кучукчасини совға қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда у Instagramдаги саҳифасида маълум қилди.
“Дўстлар, танишинг, бу менинг янги дўстим. Қасим-Жомарт Кемелули менга табиатнинг мана шу мўжизасини, яъни тази кучукчасини ҳадя этди. Тази қозоқ халқи учун қадрият, аждодлардан қолган етти хазинадан биридир. Бугун Қозоғистонда тазини асраб-авайлаш, уни халқаро миқёсда эътироф этишга эътибор қаратилаётгани қувонарли”, – деб ёзади Қозоғистон булбули, ноёб истеъдод, таниқли хонанда Димаш Қудайберген ўз саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, бу қозоқ зоти ўзининг табиий гўзаллиги, вазминлиги ва жуда ақллилиги билан ажралиб туради.
“Аждодларимиз тази итларни ҳурмат қилган ва яхши кўрган. Бу ит уйга бемалол кира олган, бу унинг “тозалигини” англатади. "Тази" номи форс тилидан олинган бўлиб, тез, чаққон деган маънони англатади. Бундай бебаҳо туҳфа учун Президентимизга раҳмат айтаман! Биз тази итни “Ғаришкер” (космонавт) деб атадик”, – деб ёзади Димаш Қудайберген.
