ҚР Президенти: Декабр воқеалари қаҳрамонларининг ўчмас жасоратлари тарихимизга мангу ёзилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 1986 йилги норозилик намойишлари халқимизнинг озодликка интилишини намоён этди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тwitterда шундай ёзди:

«35 йил олдин қозоқ ёшлари Совет Иттифоқи зулмига қарши норозилик билдирган эди. 1986 йилги норозилик намойишлари халқимизнинг озодликка интилишини намоён этди. Мустақилликнинг илк қалдирғочлари – декабр воқеалари қаҳрамонларининг ўчмас жасоратлари давлатчилигимиз тарихига мангу ёзилди, – деди Давлат раҳбари.

Бугун декабр воқеалари қурбонларини хотирлаш куни .

1986 йил 17-19 декабр кунлари Алматида қозоқ ёшлари СССРнинг мустамлакачи, авторитар тузумига қарши норозилик намойиши ўтказди. Қўзғолонга Россиянинг Ульяновск вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби Г.В.Колбиннинг республика аҳолисининг фикри инобатга олинмаган ҳолда Қозоғистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби этиб тайинланиши сабаб бўлди. 17 декабр куни эрталаб соат 8.00 да Л.И.Брежнев майдонига (ҳозирги Республика майдони) 300 га яқин одам сиёсий эркинлик талаб қилувчи шиорлар билан тўпланди, кечқурун эса намойишчилар сони 20 мингга етди. Бироқ уларнинг талаблари поймол қилиниб, уларни тарқатиш учун майдонга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва махсус кучлар гуруҳи олиб келинди.

Сўнгги хабарлар