Бугун Қозоғистон Республикасининг Демократик янгиланиш куни

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун Қозоғистон Республикасининг Демократик янгиланиш куни, деб хабар беради Кazinform.

1991 йил 12 декабрда Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг «Қозоғистонда 1986 йил 17-18 декабр воқеаларида иштирок этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган фуқароларни оқлаш тўғрисида»ги фармони билан жиноий, маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилган шахслар оқланди. Бундан ташқари, Фармоннинг 4-бандига асосан 17 декабр Қозоғистон Республикасининг Демократик янгиланиш куни деб эълон қилинди. Шунингдек, Желтоқсан(декабр) қурбонларини хотирлаш куни ҳамдир. Шу куни 1986 йил 17-18 декабрдаги воқеада ҳалок бўлган, қозоқ халқининг фуқаролик ва сиёсий позициясини аниқ ифода эта олган ёшлар хотирасига Қуръон тиловат қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 1986 йилнинг 17-19 декабр кунлари Алматида қозоқ ёшлари СССРнинг мустамлакачи, авторитар-маъмурий тузумига қарши норозилик намойиши ўтказган эди. Воқеага Россиянинг Ульяновск вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби Г.В.Колбиннинг республика аҳолисининг фикри инобатга олинмаган ҳолда Қозоғистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби этиб тайинланиши сабаб бўлди. 17 декабр куни эрталаб соат 8.00 да Л.И.Брежнев майдонига (ҳозирги Республика майдони) 300 га яқин одам сиёсий эркинлик талаб қилувчи шиорлар билан тўпланди, кечқурун эса намойишчилар сони 20 мингга етди. СССРнинг тоталитар, мустамлакачилик сиёсатига қарши қозоқ ёшларининг озодлик кураши катта тарихий воқеа бўлди. Қозоғистон мустақилликка эришгач, декабр қўзғолони ҳақидаги ҳақиқат тикланди. «Декабр. 1986. Алмати», «Декабр қурбонларига марсия», «Эр номуси - эл номуси» тўпламлари, Қ.Табейнинг «Муз устида ёнаётган олов», Т.Бейсқуловнинг «Декабр изғирини» китоблари нашр қилинди, «Аллажар», «Пушти қуш» фильмлари суратга олинди. 2006 йилда М. Шахановнинг «Декабр эпопеяси» номли катта ҳажмдаги китоби нашр этилди.


Сўнгги хабарлар
telegram