ҚР Президенти бу йил роппа-роса бир ой хизмат сафарларида бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида Президент йил давомида хизмат сафарларига қанча вақт сарфлаши ҳақида эслатма жойлаштирди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Президенти бу йил роппа-роса бир ой хизмат сафарларида бўлди

Берик Уали таыдим этган инфографикага кўра, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 2021 йилнинг 31 кунини хизмат сафарларига бағишлаган.

«Бу йил давлат раҳбари 12 кун ҳудудларда, 19 кун хорижда бўлди», — дейилади инфографикада.


Эслатиб ўтамиз, ноябр ойи охирида у Европанинг бир қанча давлатларида расмий ташриф билан бўлиб, Бельгия Қироллиги ва Швейцария Конфедерацияси расмийлари билан учрашган эди.

28 декабр куни у Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай