ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Санкт-Петербургга амалий ташриф билан келди

SANKT-PETERBURG. Kazinform - Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербургга келди, дея хабар беради Kazinform Президент матбуот котиби Берик Уалига таяниб.
None
None

«Учрашув давомида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги қўшма ишлар натижалари, кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва Ташкилот фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқиш режалаштирилган», — деб ёзди Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида.





Сўнгги хабарлар