ҚР Президенти: Бу - Мустақилликнинг 30 йилидаги энг оғир инқироз

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўнгги кунлардаги вазиятни мамлакат тарихидаги энг ёмони деб баҳолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ҳурматли ҳамкасблар, навбатдан ташқари саммитимизнинг ўтказилиши фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ. Январ ойида бир неча кун ичида Қозоғистон катта инқирозни бошдан кечирди. Бу 30 йиллик мустақиллик тарихидаги энг катта инқироз эди. Умуман олганда, ташкилотимиз ҳеч қачон бундай реал таҳдидга дуч келмаган», - деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Манғистау вилоятидаги тинч митинг давом этиши ортидан бир қатор вилоятларда тартибсизликлар кузатилган, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти раҳбарларидан террорчилик таҳдидини енгишда ёрдам сўраган эди.

10 январ куни Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва КХШТ тинчликпарвар коллектив қўмондонлиги баёнот берди.

Бугун Давлат котиби Ерлан Карин КХШТ қўшинлари Манғистау вилоятида жойлашгани ҳақидаги маълумотни рад этди.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар