ҚР Президенти Босния ва Герцеговина Президиуми раиси Желька Цвияновични қабул қилди
Қасим-Жомарт Тоқаев Желька Цвияновичга Астана халқаро форумидаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.
Президент ушбу ташриф икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, кенг кўламли масалалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш учун яхши имкониятлар очаётганини таъкидлади.
Давлат раҳбари Босния ва Герцеговинани Жануби-Шарқий Европа ва Болқон ярим оролида истиқболли савдо-иқтисодий ҳамкор деб билишини таъкидлади.
Желька Цвиянович меҳмондўстлик ва самимий қабул, шунингдек, Астана халқаро форумига таклиф учун миннатдорчилик билдирди.
Бундан ташқари, у мазкур форумни ўтказиш муҳимлигини таъкидлаб, унинг доирасида халқаро ҳамкорлик ва жаҳон иқтисодиётининг бугунги ҳолатига оид янги ташаббуслар эълон қилинганини маълум қилди.
Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Ўзаро ишончга асосланган музокаралар конструктив ва мазмунли руҳда ўтди.
Музокаралар натижасида икки томонлама ҳамкорликни жонлантириш бўйича келишувга эришилди.