ҚР Президенти бошқа ҳудудга ўтказилган давлат хизматчиларига ротацион тўловни жорий этиш тўғрисидаги Қарорни имзолади

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти бошқа вилоятга ўтказилган давлат хизматчилари учун уй-жой ижараси учун ротацион тўловни жорий этиш тўғрисидаги Қарорни имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Мазкур ҳужжат - «Давлат хизматининг айрим масалалари тўғрисида»ги ҚР Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги 152-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш учун мўлжалланган.

Ҳужжат Давлат хизмати ишлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Парламентга тақдим этилган.

«Мамлакатимизда давлат хизматчиларининг ротацияси жорий этилди. Ундан кўзланган мақсад ҳудудлар ўртасида тажриба алмашиш, ходимлар тажрибасини ҳар томонлама такомиллаштириш, коррупцияга чек қўйишдан иборат. Амалдаги қонунчиликка кўра, бошқа ҳудудга ротация қилинадиган ходимга вақтинчалик уй-жой берилиши керак. Бироқ, хизмат хонадонлари етишмаслиги сабабли ротацион ходимлар ўз маблағлари ҳисобидан квартирани ижарага олишга мажбур. Бу кўплаб ходимларнинг ротация қилишдан бош тортишига олиб келади. Ротацион тўловнинг жорий этилиши ана шу масалани ҳал қилишга қаратилган», - деди агентлик раиси Дархан Жазиқбаев.

Бунгача республика бюджет комиссияси мазкур тўловни амалга ошириш учун 2023-2025 йилларга мўлжалланган зарур маблағлар ажратиш тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар