ҚР Президенти бирқатор қонунларни имзолади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бирқатор қонунларни имзолади, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None
None

Қозоғистон Президенти:

«Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, махсус давлат органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси ва жавобгарлигини ошириш, идоралараро мувофиқлаштириш, ички ишлар органларининг мустақиллиги, якка тартибдаги жиноий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш ва қурол-яроғ савдоси масалаларига оид ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини;

«Қозоғистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикасининг Қонунини;

«Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Кодекси (Солиқ кодекси)га ва «Солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Кодекси (Солиқ кодекси)ни муомалага киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.

Қонунларнинг матнлари матбуотда эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар