ҚР Президенти Астанани ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.
«Бугун биз Астанани ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама этиш учун йиғиляпмиз. Бу йил пойтахтимиз ташкил топганига 25 йил тўлди. Астана чорак аср ичида йирик замонавий шаҳарга айланди. Кўп ишлар қилинди. Бизнинг ютуқларимиз кўп. Пойтахтимиз кундан кунга кенгайиб боряпти. Аҳоли сони сезиларли даражада ошди. Яқин йилларда шаҳар аҳолиси сони 1,5 миллионга етиши тахмин қилинмоқда. Ундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Лекин бу ҳолат шаҳарнинг бош режасида тўлиқ ҳисобга олинмаган», – деди Президент.

photo

Унинг сўзларига кўра, шаҳар жадал ривожланаётгани яхши. Бироқ, бу жараён ҳозирда ижтимоий инфратузилма зиммасига катта юк бўляпти. Ҳали ҳам ҳал этилмаган муаммолар бор. Бинобарин, Ҳукумат ҳам, ҳокимлик ҳам ҳаммасини ҳал этишда астойдил ҳаракат қилиши керак. Бу ишга жамоатчилик вакиллари ҳам жалб этилиши керак.

«Астана шаҳрини ободонлаштириш, ҳаёт сифатини яхшилаш барчамизнинг умумий вазифамиздир. Январь ойида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказдик, айрим масалаларни муҳокама қилдик, мақсад ва вазифаларни белгилаб олдик. Ўшандан бери деярли ярим йил ўтди. Энди асосий эътиборни бажарилган ишларга қаратамиз», — деди Давлат раҳбари.

photo

Президент, шунингдек, юбилей нафақат эришилган ютуқлар ва ёрқин ғалабаларга, балки йўл қўйилган хато ва имкониятларга ҳам эътибор қаратадиган муҳим воқеа эканини таъкидлади. Камчиликлардан сабоқ олиб, тегишли хулосалар чиқариш муҳим.

«Бугунги учрашувнинг мазмун-моҳияти шундан иборат. Астана Қозоғистоннинг бизнес, сиёсий ва маданий маркази ҳисобланади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари пойтахтга қараб ривожланяпти. Астана кўплаб соҳаларда, жумладан, фуқароларнинг ҳаёт сифати бўйича бошқа шаҳарларга ўрнак бўляпти. Шу боис давлат органлари шаҳарнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этишда пухта иш олиб бориши зарур», – деди Президент.

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

photo

Сўнгги хабарлар
telegram