ҚР Президенти Астана ва Қозоғистон митрополити Александрни қабул қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Астана ва Қозоғистон митрополити Александрни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
Фото: akorda.kz

Учрашувда Давлат раҳбари Қозоғистондаги Православ черкови давлат ва конфессия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, маънавий қадриятлар ва динлараро мулоқотни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Президент умумий саъй-ҳаракатлар самарасида мамлакатда кўплаб элат ва турли дин вакиллари аҳил-иноқ яшаётганига эътибор қаратди.

photo

Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистондаги Православ черковининг диний фаолиятини қўллаб-қувватлаш масаласида конструктив муносабатларни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлаб, ижтимоий ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш зарурлигини айтди.

Ўз навбатида, митрополит Александр Қозоғистонни ободонлаштириш йўлида тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини айтиб, Давлат раҳбарига қозоқ тилида илк бор нашр этилган дуо китобини совға қилди.


Сўнгги хабарлар