ҚР Президенти Астана шаҳрини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказади

ASTANA. Kazinform – 11 июлда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Астанани ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Женис Қасимбек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: t.me/aqorda_resmi

«11 июлда Президент «Астана бош режаси» бўйича пойтахт муаммоларига бағишланган катта йиғилиш ўтказади. Шаҳарнинг Бош режаси ва ободонлаштириш, шаҳарда истиқомат қилаётган фуқаролар ва меҳмонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш энг муҳим масала. Шу боис шаҳар бюджетини аниқлаштиришда ушбу йўналишларга 20 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратиляпти. Умуман олганда, Давлат раҳбари Астана шаҳрига алоҳида эътибор қаратади ва ярим йилда иккинчи марта бу масала бўйича йиғилиш ўтказади. Ҳукуматнинг барча аъзолари у ерда бўлади», – деди Женис Қасимбек шаҳар кенгаши йиғилишида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар