ҚР Президенти «Астана» халқаро молия маркази раҳбари Ренат Бектуровни қабул қилди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари «Астана» халқаро молия маркази раҳбари Ренат Бектуровни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга «Астана» халқаро молия марказининг инновацион молиявий маҳсулотлари ва хизматларини ривожлантириш, Халқаро молия маркази стратегиясининг янгиланган ривожланиш доирасида асосий бизнес ҳамкорлар билан ўзаро алоқалар олиб бориш ишлари ҳақида маълумот берилди.

Давлат раҳбарига марказнинг барқарор молиялаштириш воситалари кўламини янада кенгайтириш ва мамлакатнинг углерод нейтраллигига эришиш мақсадида молиялаштиришни амалга оширишдаги ўрни ҳақида сўзлаб берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ХММ хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун зарур инфратузилма ва шарт-шароитларни яратишда, шунингдек, фонд бозори ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Учрашув якунида Президент Марказнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги каби муҳим инфратузилмавий лойиҳаларга кенг кўламли сармоя киритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш зарурлигига эътибор қаратди.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram