ҚР Президенти «Allur компаниялар гуруҳи» АЖ директорлар кенгаши раисини қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Allur компаниялар гуруҳи» АЖ директорлар кенгаши раиси Андрей Лаврентьевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбарига корхонанинг машинасозлик саноатини ривожлантириш, муҳандислар малакасини ошириш, хориждан сармоя жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Президентга корхонанинг истиқболли лойиҳалари ва бугунги кунда 6 мингдан ортиқ киши меҳнат қилаётган ишлаб чиқариш қувватлари ҳақида сўзлаб берилди. Қостанайда Жанубий Кореянинг Кiа корпорацияси билан ҳамкорликда Кiа автомобилларини ишлаб чиқарадиган янги завод қурилиши бошланади.

Андрей Лаврентьев таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритди. Корхона томонидан Қостанай автомобиль транспорти коллежида техник мутахассисликларни давлат тилида ўқитиш курси очилди. Таълим муассасалари билан ўқувчиларни дуал тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Allur олий муҳандислик мактаби ҳам очилди.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакат машинасозлик саноатини ривожлантириш муҳимлигини, маҳаллий муҳандис-техник мутахассисларнинг малакасини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Фото: akorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram