ҚР Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий тиббиёт маркази халқаро стандартлар бўйича аккредитациядан ўтди

NUR-SULTAN. Кazinform - Таълим муассасаси миллий, Европа ва халқаро таълим стандартларига мувофиқлиги эътироф этилган. Таълим сифатини таъминлаш мустақил агентлиги (IQAA) томонидан аккредитация Ҳарбий тиббиёт марказига бир қатор имтиёзлар беради. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Шундай қилиб, аккредитация Қуролли Кучлар тиббиёт ходимларининг қўшимча таълим маркази томонидан берилган сертификатларни тасдиқлайди. Госпитал ва ҳарбий даражадаги тиббиёт ходимлари Миллий мустақил экспертиза марказида малака тоифаларини олиш ёки тасдиқлаш имкониятига эга.

Бундан ташқари, халқаро стандартлар бўйича аккредитациядан ўтказилгани мамлакат таълим ва ҳарбий тиббиёт тизимида муассасанинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Ҳарбий тиббиёт маркази маълумотларига кўра, процедура уч босқичда бўлиб ўтди. Марказ мутахассислари томонидан фаолият таҳлили ўтказилиб, тегишли ўқув-услубий дастур ва мажмуалар ишлаб чиқилди. Кейин муассаса фаолияти махсус эксперт гуруҳи томонидан баҳоланди.

Якуний босқичда халқаро экспертлар иштирокида аудит ўтказилди. Уларнинг ҳисоботи Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий тиббиёт марказини аккредитациядан ўтган таълим муассасаларининг миллий реестрига киритиш учун асос бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Ҳарбий тиббиёт марказида тиббиёт ходимлари ва ўрта тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва курс ўқитиш шаклида қўшимча таълим дастурлари амалга оширилмоқда. Ҳар йили 900 га яқин тингловчи ҳам муассасанинг ўзида, ҳам кўчма ҳолатда ўқитилади. Улар орасида Қуролли Кучлар, Чегара хизмати ва Миллий гвардиянинг ҳарбий ва фуқаролик ходимлари бор.

Сўнгги хабарлар