ҚР МСК Мажилис сайловининг якуний натижаларини эълон қилди

None
ASTANА. Кazinform – Марказий сайлов комиссияси Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатлари навбатдан ташқари сайловининг якуний натижаларини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Комиссия маълумотларига кўра, Мажилис сайловида иштирок этган партиялар ўртасида сайловчиларнинг овозларини қуйидагича тақсимланган:

1. «Аmanat» партияси – 53,90% ёки 3 431 510 киши овоз берди;

2. «Ауыл» халқ демократик партияси – 10,90% ёки 693 938 нафар фуқаро овоз берди;

3. «Respublica» партияси – 8,59% ёки 547 154 киши овоз берди;

4. Қозоғистон халқ партияси – 6,8% ёки 432 920 киши овоз берди;

5. «Байтақ» яшиллар партияси – 2,30% ёки 146 431 киши овоз берди;

6. Қозоғистоннинг «Ақ Жол» демократик партияси – 8,41% ёки 535 139 киши овоз берди;

7. Умуммиллий социал-демократик партия – 5,20% ёки 331 058 киши овоз берди;

«Мен ҳаммасига қаршиман» – 3,90% ёки 248 291 киши овоз берди.

МСК раиси Нурлан Абдировнинг сўзларига кўра, сайловчиларнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз овозини олган сиёсий партиялар ўртасида Мажилис депутатининг мандатлари қуйидагича тақсимланган:

1. «Аmanat» партияси – 40 мандат;

2. «Ауыл» халқ демократик партияси – 8 мандат;

3. «Respublica» партияси – 6 мандат;

4. Қозоғистон халқ партияси – 5 мандат;

5. Қозоғистоннинг «Ақ Жол» демократик партияси – 6 мандат;

6. Умуммиллий социал-демократик партияси – 4 мандат.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатларининг навбатдан ташқари сайлови бўлиб ўтди. Бу гал номзодлар партия рўйхати бўйича ва бир мандатли сайлов округлари бўйича сайловда иштирок этди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар