ҚР Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Президентга молия бозорини ривожлантириш бўйича ҳисобот берди

None
ASTANА. Кazinform – Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова Президентга жорий йилнинг 11 ойида молия бозорини ривожлантириш ва молия ташкилотларини тартибга солиш бўйича амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисида ҳисобот берди.

Давлат раҳбарига жорий йилнинг оғир макроиқтисодий шароитига қарамай, банк сектори барқарорлиги ва мустаҳкамлиги ҳақида маълумот берилди. Мадина Абилқасимованинг айтишича, банкларнинг активлари йил бошидан буён 14,4 фоизга ошиб, 43,1 триллион тенгега етган. Аҳолининг омонатлари 16,8 фоизга ошди ёки 15,7 трлн тенгега етди.

Шу билан бирга, иқтисодиётни кредитлашни рағбатлантириш мақсадида Агентлик томонидан капитални чиқариш ва ликвидлик билан боғлиқ тартибга солиш чоралари кўрилди, гаров сиёсатига қўйиладиган талаблар енгиллаштирилди. Натижада иқтисодиётни кредитлаш кўрсаткичи йил бошидан буён 20,1 фоизга ёки 22,2 триллион тенгега ошди. Улар орасида тадбиркорлик субъектларини кредитлаш ҳажми 7,3 фоизга ёки 8,3 триллион тенгега, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш кўрсаткичи 8,6 фоизга ёки 4,9 триллион тенгега ошган.

Президентга аҳолининг ортиқча кредит олишини чеклаш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, микрокредитлар бўйича фоиз ставкалари пасайтирилди, қарз юки коэффициентини ҳисоблаш усули қатъийлаштирилди. Шунингдек, банклар ва микромолия ташкилотларининг (ММТ) муаммоли кредитлар билан ишлаш бўйича индивидуал режалари қабул қилинди. Умуман олганда, микромолиявий ва коллектор ташкилотлари фаолиятига талаб ошди. Жорий йилда 23 микромолия ташкилоти ва 35 коллектор агентлиги фаолияти тўхтатилди.

Агентлик раисининг сўзларига кўра, суғурта бозорига янги ижтимоий суғурта маҳсулотлари жорий этилиб, суғурта хизматларини рақамлаштириш учун шарт-шароит яратилган. Фонд бозорида хусусий инвесторларни ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилди. Уларнинг сони икки йил ичида 4 баробарга ошиб, 526 мингтага етди.

Йиғилиш якунида Давлат раҳбари томонидан молия бозорини тартибга солишни янада ривожлантириш ва бу борада барқарорликни таъминлашга қаратилган қатор вазифалар белгиланди.

Фото: аkorda.kz


Сўнгги хабарлар
telegram