ҚР Миллий банки ва Хитой Халқ банки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий банки ва Хитой Халқ банки ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, дея хабар бермоқда Kazinform Миллий банк расмий сайтига таяниб.

ҚР Миллий банки ва Хитой Халқ банки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Унда келтирилган маълумотларга кщра, Меморандум Қозоғистон-Хитой Молиявий ҳамкорлик бўйича қуйи қўмитасининг ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланиш бўйича қарорларини амалга ошириш доирасида Қозоғистонда ўзаро ҳисоб-китобларни ривожлантиришга қаратилган.

Меморандум марказий банкларнинг миллий валюталарда клиринг ва трансчегаравий ҳисоб-китобларни ривожлантириш бўйича маълумотлар алмашинуви бўйича келишувларини тасдиқлайди.

«Меморандумнинг имзоланиши Қозоғистон ва Хитой ўртасида молиявий соҳада Қозоғистон-Хитой ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлидаги янги қадам бўлиб, трансчегаравий ҳисоб-китобларда миллий валюталардан кенгроқ фойдаланишга, шунингдек, ўзаро савдо ва инвестиция фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилади»

, - дейилади хабарда.