ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг бугунги курсини белгилади

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 452-456 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: pexels.com

Kurs.kz хабарига кўра, Алматида валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотиш курси – 453,9 тенге, сотиб олиш нархи – 456,3 тенге. Астанада сотиш курси – 452 тенге, сотиб олиш курси – 456 тенге.

Миллий банкнинг 7 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 454,59 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,01 тенге.

Алматида Россия рубли 4,91-5,05, Астанада 4,92-5,02 тенгедан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,08 тенгега ошиб, 454,37 тенгени ташкил қилди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар