ҚР Мажилисида ижро иши юритишни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Парламенти Мажилиси ижро иши юритишни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Мажилис депутати Дмитрий Колода «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ижро процессларини такомиллаштириш масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳамкасбларига тақдим этди.

Ҳужжат ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бўшлиқлар, номувофиқликлар ва зиддиятларни, шунингдек, коррупцияга кўмаклашувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бартараф этишни назарда тутади.

Мажилиснинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари қўмитаси раиси Арман Қожахметовга кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши бир қанча муаммоларни ҳал қилади.

Улар:

- хусусий суд ижрочиларининг олдинги хусусий суд ижрочилари томонидан чиқарилган мажбурлов чоралари тўғрисидаги барча қарорларни ижро иши тугаши билан бекор қилиш мажбуриятини белгилаш;

- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида қарздорни чақириш учун асосларни қисқартириш;

- хусусий суд ижрочиларининг ижро ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини юбориш ва ижро чоралари тўғрисида ҳисобот бериш мажбуриятини белгилаш.

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, у қуйидаги ижобий ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келади:

- ижро процессида иштирок этаётган фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини янада яхшироқ ҳимоя қилиш;

- ижро процесслари бўйича шикоят ва мурожаатлар сонини қисқартириш.

Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқулладилар.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар