ҚР Мажилиси туркий давлатлар ўртасидаги юк ташиш шартномасини ратификация қилди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Мажилиси ялпи мажлисида “Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида халқаро қўшма юк ташиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси қабул қилинди.

Мажилис
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

“Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида халқаро қўшма юк ташиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамангизга киритилди. Битим турли транспорт турларидан фойдаланган ҳолда халқаро юк ташишни осонлаштириш, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида транзит ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган”, — деди Мажилис ялпи мажлисида ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев.

Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида юк ташиш ҳажми 35 миллион тоннага етди.

“Шартноманинг қабул қилиниши Қозоғистон орқали транзит юк ташиш ҳажмини янада ошириш учун зарур шарт-шароит яратади ва мамлакатнинг транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Битим нормаларини амалга ошириш мақсадида туркий давлатлар ўртасида транспортни ривожлантириш бўйича қўшма қўмита ташкил этилади. Қонун лойиҳасини қабул қилиш республика бюджетидан қўшимча молиявий харажатларни талаб қилмайди ва салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келмайди”, — деди у.

Сўнгги хабарлар