ҚР Мажилиси Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Мажилисининг ялпи мажлисида депутатлар «Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Мажилис депутатлари қонун лойиҳасини бир овоздан маъқулладилар. Мажилис Раиси Нурлан Нигматулин амнистия актида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.

– Бу йил суверен мамлакатимиз учун салмоқли йил бўлди. Шу муносабат билан бугун Президент топшириғига кўра Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва маъқулланди. Aлбатта, амнистия давлат томонидан қилинган меҳр ва ишонч мезонидир. Шу боис, бу сафар, биринчи навбатда, давлат ва фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солмайдиган жиноятларни содир этган шахслар озодликка чиқарилади. Шу билан бирга, мазкур қонун лойиҳасида биринчи марта аҳолининг кам таъминланган қатламларига алоҳида эътибор қаратилмоқда», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, амнистия қамоқхонадан озод этилган шахсларга нормал ҳаётга қайтиш имконини беради.

«Aлбатта, амнистия фақат озодликдан иборат эмас. Кейинчалик мазкур ҳужжатда бандлик, ижтимоий ва бошқа ёрдам кўрсатиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди», — деди Нурлан Нигматулин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар